Дунёда

“Спутник V” дунёда энг кўп одамлар биладиган вакцина деб эътироф этилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишНовый пункт вакцинации от COVID-19 в ТЦ "Тройка"
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Ўтказилган сўровда дунёнинг тўққизта мамлакатларининг 10 минг нафарга яқин фуқаролари қатнашган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси дунёда энг кўп одам биладиган вакцина бўлди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси YouGov компанияси сўров натижаларига таянган ҳолда хабар қилди.
Ўтказилган сўровда дунёнинг тўққизта мамлакатларининг 10 минг нафарга яқин фуқаролари қатнашган. Сўровда иштирок этганларнинг ярми (54 фоизи) Россияни вакцина ишлаб чиқаришда энг кўп ишончга эга бўлган мамлакат деб айтган. Иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда АҚШ ва Буюк Британия жой олган.
“Спутник V” энг кўп таниладиган вакцина ҳисобланади – сўровда иштирок этганларнинг 10 нафардан 7 нафари (74 фоизи) Россия вакцинаси ҳақида хабардор”, - дейилган хабарда.
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2021
"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
Тадқиқот иштирокчиларнинг ҳар учдан бири (33,2 фоизи) “Спутник V” вакцинаси билан эмланишга тайёрлигини билдирган.
“Дунёнинг турли бурчакларидаги YouGov сўрови натижалари яна бир бор респондентларнинг Россияга вакцина ишлаб чиқарувчиси сифатида ва “Спутник V”га бўлган юқори ишончини намоён этади. Россия илм-фанининг мисли кўрмалмаган ютуқлари туфайли Спутник V” бутун дунё бўйлаб одамлар ҳаётини қутқаради, уни 50 дан зиёд мамлакат маъқуллади”, - деди жамғарма бош директори Кирилл Дмитриев.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала