Дунёда

Тожикистон Ўзбекистоннинг ер усти метросини қуриш тажрибасига қизиқмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция с временным названием "Икинчи"
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Ташриф давомида томонлар Ўзбекистондан қурилиш материаллари етказиб бериш борасида фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тожикистон ер усти метросини қуриш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида делегациянинг Душанбега ташрифи давомида маълум бўлди.
Ташриф давомида томонлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган уй-жойлар режаси ҳамда Ўзбекистондан қурилиш материаллари етказиб бериш борасида фикр алмашди.
Хоким города Ташкент  Джахонгир Артыкходжаев прибыл с рабочей поездкой в столицу   Таджикистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Жамият
Тошкент ҳокими Душанбеда Рустам Эмомали билан учрашди
Душанбе шаҳри мэриясида бўлиб ўтган учрашувда “Grand Road Tashkent” МЧЖ ҚК Бош директори Аҳмад Сайдалиев Душанбе шаҳар раисининг транспорт ва йўл қурилиши бўйича ўринбосари Саидзода Фирдавс ва “Душанбе шаҳрининг йўллар ва кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бошқармаси” давлат муассасаси раҳбари Раҳимзода Муҳаммадюсуф билан учрашган.
“Ўзаро мулоқот давомида тожик томони ер усти метросини қуриш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирдилар”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Душанбега ташрифи давомида шаҳар раиси Рустам Эмомали билан учрашгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала