Колумнистлар

“Биргаликда жавоб қайтарамиз”: НАТО Россиядан ташқари яна кимни таҳдид деб билади

© REUTERS / YVES HERMANГосударственный секретарь США Энтони Блинкен и генеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг в Брюсселе
Государственный секретарь США Энтони Блинкен и генеральный секретарь НАТО Йенс Столтенберг в Брюсселе
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси асосий таҳдидларни аниқлаштириб олди: кутилганидек, бу Россия ва Хитой. НАТО мамлакатлари ТИВ раҳбарлари барча кучларини бу мамлакатларни жиловлашга сафарбар қилишга келишиб олишди. “НАТО-2030” янги стратегиядаги халқаро терроризм – аллақачон асосий хавф эмас. Яқин йилларда ғарб ҳарбий-сиёсий блоки яна нималар билан шуғулланишини РИА Новости ўрганди.

Кечиккан меҳмон

Энтони Блинкеннинг Европага НАТО мамлакатлари ТИВ раҳбарлари йиғилишига биринчи ташрифини “брюсселча кузатишлар” деб номлашди. Бунга қадар АҚШ давлат котиби билан пандемия туфайли онлайн мулоқот қилишарди. Лекин шахсан учрашиш, европалик амалдорларнинг фикрича, ҳамкорлик муносабатлар мустаҳкамлигини текширишдир. Блинкен қаршилик қилмади: “Ғарб жамоаси” пойтахтини қишдаёқ режалаштирганди, бироқ сафар қолдирилганди.
Давлат котиби лавозимига киришиб, у зудлик билан Япония ва Жанубий Кореяга сафар қилди. Европалик иттифоқчилар тушунишарди: Байден даврида Осиё йўналиши АҚШ ташқи сиёсатининг устувори бўлиб қолади. Шундай бўлсада америкалик амалдорни тезроқ кўришга умид қилишарди. Устига устак янги маъмурият Оқ уйга кирар-кирмас, трансатлантик муносабатларни тиклашишини эълон қилди. Дональд Трампни эса, аксинча, ЕИ билан бузилган муносабатлар учун доим танқид қилишарди.
Танк Т-90 во время учений мотострелковых, танковых и артиллерийских подразделений 20 отдельной мотострелковой бригады 8 общевойсковой армии на полигоне Прудбой в Волгоградской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Дунёда
Forbes АҚШнинг Россия ва Хитой танкларини йўқ қилиш режасини очиқлади
Брюсселда давлат котиби НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашди ва иттифоқчилар билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Кун тартибидаги асосий мавзу – Шимолий Антантика альянсининг 2030 йилгача бўлган стратегияси, февраль ойида эса НАТО мамлакатлари мудофаа идоралари раҳбарлари унга тузатиш киритишганди. Энди эса ташқи ишлар вазирларининг навбати. Улар ҳужжатни мувофиқлаштирса, альянснинг ҳар йилги саммитида давлат раҳбарларнини уни маъқуллайди ва амалга оширишни бошлайди.
Саммит санаси ҳозирча белгиланмаган, бироқ баҳор охирига қадар учрашишга умид қилишмоқда.

НАТОнинг янги ўн йиллиги

Янги стратегияни ҳозирча тасдиқлашмаган ва эскидан қўлланишмоқда. Уни 2010 йил Лиссабонда қабул қилишган, лекин, аксариятнинг эътирофига кўра, “у умидсиз эскирган”. Амалдаги ҳужжатда Москвани альянснинг стратегик ҳамкор деб аташлари иттифоқдошларга маъқул келмаяпти. У ерда 2014 йилдан сўнг юзага келган сиёсий воқелик ҳам акс этмаган – наточилар буни “Қримнинг Россияга таркибига ноқонуний ўтганини” тушунишади.
“НАТО-2030” стратегиясида Россияни асосий ҳарбий таҳдидга қўшишди. Иттифоқдошлар Қора денгиздаги бўлишларини кенгайтириш ниятида – бу “Қримда Россия ҳарбий контингенинг кўпайганига” жавоб. Брюсселдаги учрашувда альянс ТИВ раҳбарлари сўнгги йилларда шарқдаги таҳдидлардан огоҳлантириш учун мудофаа салоҳиятини оширишганига ишонтиришди.
Группа кораблей четырех стран НАТО зашла в порт Одессы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
НАТО кемалари Одесса портига келишди
“Россияни жиловлаб туриш учун НАТО кенг кўламли жамоавий мудофаа саъй-ҳаракатларини ўтказди. Аниқ билиб олишимиз шартки, биргаликда Москва хатти-ҳаракатларига жавоб беряпмиз”, - деди Столтенберг ТИВ раҳбарлари билан учрашувда. Шу билан бирга у альянс Россия билан мулоқотга очиқлиги, лекин “қаттиқ жиловлаш ва мудофаа” уйғунлигида эканини қўшимча қилди.
Ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари НАТОнинг Лиссабон стратегиясида Пекиннинг ўсиб бораётган ҳарбий салоҳияти ҳақида деярли ҳеч нима дейилмаганини ҳам таъкидлашди. Ҳозирги воқелик шунақаки, “Хитой омили – трансатлантик бирдамлигига тўғридан-тўғри таҳдид, дея қайд этишди улар. Янги стратегияда ХХР Россия билан бир қаторда хавфсизликнинг асосий таҳдидига киритилган.
Блинкен кучайиб бораётган Хитой Европага қараганда кўпроқ АҚШни хавотирга солишини тан олди. “Вашингтон иттифоқдошларни ХХРга нисбатан “биз ёки улар” танловига мажбурламайди. Мамлакатлар ўзаро манфаатли соҳаларда Пекин билан ишлашлари мумкин”, - деди Блинкен Брюсселда.

Якунланган иш

Қора денгиз мавзуси “НАТО-2030” стратегиясида нафақат Россия таҳдиди туфайли акс этган. Альянснинг диққат марказида – Қора денгиз минтақасидаги асосий иттифоқдош, Туркия билан алоқаларни тиклаш.
Давлат котиби Брюсселга келиб, биринчилар қаторида туркиялик ҳамкасби билан учрашди. Мунозара нозик мавзулардан бошланди. Анқаранинг Россиянинг С-400 тизимларини харид қилгани АҚШ ва Европадаги иттифоқдошларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда. Блинкен Мевлют Чавушўғли билан суҳбатни шундан бошлади.
“Давлат котиби Туркияни Россия С-400 зенит-ракета тизимларни қолдирмасликка чақирди”, - деди музокаралар якунига кўра америка идораси матбуот котиби Нед Прайс.
Госсекретарь США Энтони Блинкен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Дунёда
АҚШ янги давлат котиби Туркияни С-400дан воз кечишга чақирди
Чавушўғли ҳам изоҳ берди. У Анқари Россия тизимларини унга жуда муҳтож бўлган пайтида харид қилганини эслатди. Ҳозир Туркия ҳукумати буни қайта кўриб чиқмоқчи эмас.
“Россия билан бизнинг мураккаб мавзуларимиз бор, биз келишиб оламиз ва юзага келган ихтилофни ҳал қиламиз. Лекин С-400 шартномаси – якунланган иш”, - дея хулоса қилди Чавушўғли.

Санкциявий дўстлик

НАТО мамлакатлари ТИВ раҳбарлари “Шимолий оқим-2” қувури қурилишини ҳам муҳокама қилишди. Блинкен америкаликлар лойиҳанинг якунланишидан манфаатдор эмаслигини айтди ва унинг иштирокчиларига янги санкциялар билан таҳдид қилди.
“Газ қувурининг қуриб битказиш ва сертификациясига доир ҳар қандай фаолиятни диққат билан кузатамиз. Бу рўй берса, чеклов чораларини қабул қилишда қатъийлик намоён этамиз”, - деди Блинкен.
Бироқ европалик иттифоқдошларнинг ҳаммаси ҳам унинг фикрига қўшилмади. Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас немис ҳукумати ва бизнес қурилиш якунланишига умид билдираётганини эслатди.
Судно-трубоукладчик Фортуна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
Дунёда
АҚШ “Шимолий оқим-2”га қарши янги санкциялар жорий этди
Учрашув иштирокчилари Трамп даврида муносабатларни ёмонлаштирган муаммони ҳам четлаб ўтишмади – НАТО жамоавий мудофааси харажатлари. АҚШ давлат котиби Американинг ҳозирги маъмурияти иттифоқдошлардан умумий ишга кўпроқ ҳисса қўшишини кутаётганини инкор қилмади. Столтенберг ЕИ мамлакатлари аста-секин бюджетнинг тегишли моддасини кўпайтираётганига ишонтирди. Аммо мунозарани чуқурлаштириб ўтиришмади, бир-бирларининг сўзларига ишонишди.

“Байден билан мулоқотни йўлга қўйиш”

“НАТО аъзолари АҚШнинг янги маъмурияти жипслашишга ва Трамп даврида юзага келган муаммолар ҳал қилинишига кўмаклашишига умид билдирмоқда. Лекин Американинг янги етакчиси ундан олдингиларнинг меросидан тўлиқ воз кечиши даргумон. Эҳтимол, альянснинг барча иштирокчилари блокнинг мудофаа ҳамёнига ЯИМнинг икки фоизини киритишлари шарт деб туриб олади. Блинкен бунга ишора қилди”, - дея Брюсселдаги учрашув якунларини изоҳлади Халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши бош директори Андрей Кортунов.
Сиёсатшунос НАТОнинг Россия билан мулоқотни тиклаш учун истиқболларини кўрмайди. У муносабатлар фақат таранглашади деб ҳисоблайди. Шу билан бирга у аниқлик киритади: “Москванинг халқаро муаммоларнинг кенг қаторига жалб қилинганини инобатга олиб, альянс мулоқотни эътиборсиз қолдиролмайди. – ҳеч бўлмаса ҳарбий даражада”.
Кортунов НАТО Қора денгиз мавзусини Украина баҳонасида ҳам олдинга суряпти деб ўйлайди.
На полях саммита НАТО в Брюсселе. Рекадрированный. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Россия
Қримга эътибор. Байден даврида НАТО режалари қандай ўзгармоқда
Қрим муаммоси – муҳим, лекин НАТОнинг Қора денгизда кучайишининг ягона мақсади эмас, деб ишонади Орхан Гафарли, Анқарадаги Сиёсий тадқиқотлар маркази эксперти. “Альянс Туркияни қайтариш учун Қора денгизда мустаҳкамланиши зарур. Ҳозир НАТО ва Анқари кўп масалалар юзасидан бир-бирининг фикрига қўшилмайди. Бироқ ҳар икки томон тушунади – ҳамкорлик қилиш даркор”.
Гафарли НАТО Туркия ва ЕИ мамлакатларига ўзаро ихтилофни юмшатишга имкон беради деб ҳисоблайди. Шу билан бир пайтнинг ўзида Анқарага Греция, Кипр ёки Франциянинг хатти-ҳаракатларини блоклашга ёрдам беради, агар уларда Туркияга қарши ҳаракат бўлса.
Экспертлар наточилар учун ҳозир асосийси Байдан билан мулоқотни йўлга қўйиш деган фикрни билдиришмоқда. Ҳар йил давлат раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган саммит эса биринчи синов бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала