Миграция

Чет эл фуқароларини Россияга ишга таклиф қилишнинг янги алгоритми эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПосадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан
Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Бундан буён хорижий ишчилар фақат йирик компаниялар томонидан, шартнома билан белгиланган муддатга жалб қилинади.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Чет эл фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди. Бу ҳақида Россия Қурилиш вазирлиги томонидан 21 март куни имзоланган буйруқда айтиб ўтилган.
Умумроссия Коронавирус тарқалишини олдини олиш штабининг 2021 йил 14 январда бўлиб ўтган мажлиси протоколида Россия иқтисодига хорижий ишчиарни жалб қилиш алгоритми тасдиқланган.
Янги алгоритм Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб унда қуйидаги асосий босқичлар мавжуд:
1. Меҳнатга жалб қилиш "Работа в России" умумроссия вакансиялар портали орқали амалга оширилади.
2. Хорижий ишчиларни қайси соҳаларга жалб қилиш мумкинлиги Роструд томонидан ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
3. Хорижий фуқароларни ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналарга қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
миллий, федерал ёки минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши;
штатдаги ходимлари сони камида 250 нафар бўлиши;
даромади 2 миллиард рублдан ортиқ бўлиши;
солиқлардан қарзи йўқ бўлиши.
4. Юқоридаги талабларга жавоб берувчи Иш берувчи хорижий мамлакатда ўзига керакли мутахассисларни саралаб олади ва уларнинг тўлиқ паспорт маълумотларини йиғиб олади.
5. Иш берувчи "Работа в России" порталида хорижий ишчиларни ёллаш учун ариза, улар билан имзоланган шартнома ҳамда хорижий ишчилар рўйхатини жойлаштиради.
6. Иш берувчи аризасини Россия ҳудудий субъектининг хорижий ишчилар жалб қилиш бўйича муассасалараро махсус комиссия кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
7. Муассасалараро махсус комиссия қарорига асосан, аризаси тасдиқланган иш берувчилар жалб қилаётган хорижий ишчилар рўйхати ИИВ Миграция бўлинмаларига ва бошқа тегишли муассасаларга юборилади.
8. Хорижий ишчиларни барча санитар-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда Россияга олиб кириш иш берувчи томонидан амалга оширилади.
9. Россия ҳудудида хорижий ишчилар белгиланган тартибда дастлаб карантин, кейин тиббий кўрик, дактилоскопия ва бошқа жараёнлардан ўтиб патент расмийлаштиришади.
10. Иш фаолияти якунланганидан сўнг иш берувчи 3 кун ичида хорижий ишчиларни ўз ватанига қайтариши керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала