Коронавирус: Ўзбекистонда янги йилдаги антирекорд ва яна бир қурбон

© Пресс-служба мэра и правительства Москвы / Медиабанкка ўтишСтационар по борьбе с коронавирусом
Стационар по борьбе с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Кеча коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
“2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир”, - дейилган хабарда.
Янги касалланганларнинг 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Палата в госпитале для пациентов с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб Ўзбекистонда яна ковид қурбони қайд этилди
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.
Касалликдан жами 80143 (+98) киши соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0