Россия

“Экрандаги кирларни тозалаш керак": Нурмагомедов Моргенштерн ҳақида

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишПремия "Человек года – 2020" по версии журнала GQ
Премия Человек года – 2020 по версии журнала GQ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ рэппер Моргенштерн ҳақида фикр билдирди
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов аввалроқ рэппер Моргенштерн (Алишер Моргенштерн) концертларини тақиқлаш керак, деб фикр билдирган жангчи Александр Шлеменкони қўллаб-қувватлади.

"Ҳаммаси тўғри, Саша, қадриятлар энди ўзгарди. Бу ерда энг ёмони - болалар. Бегона болалар бўлмайди. Умид қиламанки, мамлакатимизда бу барча ифлосликларни назорат қиладиган ва экранлардан тозалайдиган орган пайдо бўлади", - деб ёзди Нурмагомедов Instagramда.

Аввалроқ, IBF бўйича собиқ жаҳон чемпиони Денис Лебедев ижрочини "жамият чиқиндиси" деб атаганди.
Яқинда Альфа-банки Моргенштернни Россиядаги "энг мунозарали креатив маркетолог" деб ҳисоблади ва уни ишга олди. Банк таркибида унга алоҳида лавозим - "ёшлар билан ишлаш бўйича директор" очилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала