Ўзбекистонда рекреацион кўл ҳудудлари ташкил этилади

© Sputnik / Artur Lebedev / Медиабанкка ўтишОтдыхающие на пляже в Центральном районе города Сочи
Отдыхающие на пляже в Центральном районе города Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Лойиҳада Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субектлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилма обектларини барпо этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Жумладан, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида рекрацион кўллар ҳудуди ташкил этилиши назарда тутилмоқда;
Мужчина прыгает в воду на пляже в Брайтоне, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2020
Навоийда замонавий пляж очилади
Ҳужжатга Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекрацион кўллар ҳудудида туризмни ривожлантириш концепцияси ва ушбу ҳудудда туризм хизматларини ривожлантириш дастури илова қилинган.
Айни пайтда Арнасой, Зафаробод ва Фориш туманлари ҳудудида 45 та замонавий меҳмонхона ҳамда 150 та меҳмон уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Сайёҳларнинг ҳудудда узоқроқ муддат қолишини таъминлаш мақсадида миллий урф-одат ва анъаналар, тўй-маросимлар, кўнгилочар тадбирлар намойиш этиш, табиатга, шунингдек, маданий-тарихий масканларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0