Спорт

Ўзбекистонлик қиличбоз Токио Олимпиадаси лицензиясини тўғридан-тўғри қўлга киритди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекская шпажистка Малика Хакимова завоевала прямую лицензию на ОИ в Токио-2020
Узбекская шпажистка Малика Хакимова завоевала прямую лицензию на ОИ в Токио-2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Малика Ҳакимова Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди/
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Қиличбозликнинг шпага йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Малика Ҳакимова тўғридан-тўғри Токио Олимпиасида лицензиясига эга чиқди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Малика Ҳакимова Жаҳон кубоги ҳамда Осиё кубогида мунтазам равишда иштирок этиб, жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси якуний натижаларига кўра шу шарафга муяссар бўлган.
Таъкидланишича, Малика Ҳакимова 2021 йил 21-24 март кунлари Қозон (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган якуний саралаш чемпионатида қиличбозликнинг шпага турида иштирок этган ва ўз шахсий ҳисобига қимматли очколар йиғишга эришган.
Натижада Токиодаги Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия қўлга киритиш учун FIE томонидан рухсат этилган жаҳон рейтингидаги баллар йиғиндиси унга етарли бўлган.
“Қувонарли жиҳати, аёллар ўртасида Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри қўлга киритилган қиличбозларимизнинг ушбу биринчи лицензияси қиличбозлик бўйича Ўзбекистон тарихида илк бор қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Самбо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Спорт
Самбо бўйича Жаҳон чемпионати Москвадан Тошкентга кўчирилди
Малика Ҳакимова Навоий шаҳридаги "Сўғдиёна" спорт комплексида 10 ёшидан қиличбозлик билан шуғуллана бошлаган. Унинг биринчи ва ҳозирги мураббийи Кудаев Руслан. 2012 йилда Малика Республика Олимпия захиралари коллежига ўқишга қабул қилинди.
2013 йилда М.Ҳакимова кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати шахсий баҳсларида биринчи олтин медалини, 2015 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, у Қозоғистондаги халқаро мусобақаларда ҳам олтин медаль соҳиби бўлган.
2019 йилда халқаро “Сателлит” ва И-Марказий Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала