Пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Зангиота туман филиали бўлими бошлиғи ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётганлиги тўғрисида органларга ўз вақтида хабар берган.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Тошкент вилоятида пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хабарда ёзилишича, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбирда ўтказилган. Унда “Э.” МЧЖ раҳбари ўринбосари “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1000 доллар пора таклиф қилиб, берган вақтида ушланган. У порани жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига берган.
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди
Кадастр агентлиги раҳбарияти туман бўлим бошлиғини ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётганлиги тўғрисида органларга ўз вақтида хабар берганлиги учун 10 млн сўм билан мукофотлаган.
Бундан ташқари, унга Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма берилган.
Янгиликлар лентаси
0