Россия 1 апрелдан Ўзбекистон ва яна 5та давлат билан парвозларни тиклайди

© AFP 2023 / ADRIAN DENNISСамолет узбекских авиалиний
Самолет узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
"Москва - Тошкент" йўналишида доимий авиапарвозлар 1 апрелдан бошлаб амалга оширила бошлайди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Россия 1 апрелдан бошлаб 6та мамлакат билан парвозларни тиклайди - Германия, Венесуэла, Сирия, Тожикистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон билан авиапарвозларни тиклайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Коронавирусга қарши кураш оператив штаб хабарига асосан.

"Бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг, алоҳида мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, бош вазир Михаил Мишустин билан келишган ҳолда, 2021 йилнинг 1 апрелиден бошлаб Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон билан доимий авиапарвозларни тиклашга қарор қилинди", - деди бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова.

Парвозлар "Тошкент - Москва" йўналишида ҳафтасига бир маротаба амалга оширилади.
Маълумот учун, Россия ва Ўзбекистон орасида коронавирус чекловлари бекор қилиниши ва чегаралар тўлиқ очилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.
Янгиликлар лентаси
0