“Россияни жазолаш”. Лавров Россия-ЕИ муносабатлари ҳақида

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишФлаги России и Евросоюза
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Евроиттифоқи Москва ва Брюссел “муносабатлар инфрастузилмаси”ни вайрон қилди, деб ҳисоблайди Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Антон Лисицин. Евроиттифоқи Москва ва Брюссел “муносабатлар инфрастузилмаси”ни вайрон қилди, деб ҳисоблайди Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Унинг сўзларига кўра, фақат айрим давлатлар – шерик бўлиб қолган. Бироқ Россия алоқани қайта тиклашга тайёр, агар буни Европада ҳам хоҳлашса. Дипломатлар қандай тил топишга ҳаракат қилишмоқда – РИА Новости материалида.

Ўзгаришсиз

Лавров фикрига кўра, ЕИнинг айрим давлатлари, миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Москва билан муносабатлар давом эттиришмоқда. “Ҳозирча “ғарбий фронтда ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ”, - деди вазир. Бизда Шарқда кун тартиби қизғин, ҳар йили янада бойиб бормоқда”.
Агар Евроиттифоқи ниҳоят алоқаларни нормал ҳолатга келтиришга қарор қилса, Москва уларни тиклашга тайёр, деди Россия дипломатияси раҳбари сешанба кун.
"Албатта, биз бу муносабатларни тенг ҳуқуқлилик ва манфаатлар мувозанатини излаш асосида ривожлантиришга тайёрмиз", - деб қўшимча қилди у. Ундан аввал Лавров "замонавий халқаро майдонда кимнидир жазолаш умуман нотўғри, Россия ва Хитойга бундай ўлчов билан мурожаат қилишга уриниш эса – бу шунчаки ақлсизлик", - деб таъкидлаган эди.
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Лавров: Евроиттифоқ билан муносабатлар йўқ қилинган
Бир кун аввал Европа дипломатиясининг раҳбари Жозеп Боррел кескинликнинг ошишида Москвани айблади. “Бизга Россия қарама-қаршилик йўлига ўтиб олгани тушунарли”, - деди у ЕИ Кенгаш йиғилиши якунларида. Унинг сўзларига кўра, “Россия тобора кўпроқ Европа иттифоқидан узоқлашмоқда”.
Боррелнинг сўзларига кўра, европалик дипломатлар Россия билан муносабатларда бешта тамойилга риоя қилишларини яна бир бор тасдиқладилар: Минск келишувларини амалга ошириш, Европа иттифоқининг Шарқий шериклар деб аталмиш, яъни постсовет республикалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Москва билан умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда танлаб иш олиб бориш, "Россия фуқаролик жамияти"ни қўллаб-қувватлаш ва Европанинг энергия хавфсизлигини таъминлаш.
Борреллнинг баёноти билан россияликларга қарши санкциялар қўлланилди. ОАВ Европа иттифоқи Алексей Навалний билан боғлиқ вазият юзасидан Россия амалдорларига қарши чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирганди. “Ив Роше” иши бўйича суд унга шартли қамоқ жазосини бекор қилди, синов муддати давомида кўплаб қонунбузарликлар туфайли уни уч ярим йил умумий режимдаги колония билан алмаштирилди.
Тўғриси, Европа иттифоқи кучишлатар идора ходимларига қарши шахсий санкциялар билан чекланди. Евроиттифоқи Кенгаши Россия иқтисодиётига қарши чоралар кўрмади.
Шунга қарамай, Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова бу қадамни "ултиматум ва боши берк босим ўтказиш сиёсатидан воз кечиш" учун бой берилган имконият деб атади. "Россия томони Европа Иттифоқининг навбатдаги нодўстона ҳаракатларини мутаносиб жавобсиз қолдирмайди", - деб таъкидлади у.
Лавров ўша вақтда Брюссел сиёсатида айнан Москвага мос келмайдиган нарсалар ҳақида батафсил тушунтириш берганди: ЕИ икки томонлама муносабатларнинг "атайлаб деярли бутун инфратузилмани вайрон қилди". Вазир Россияга нисбатан асоссиз айбловларни илгари суриб, Украина ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар қилишни хоҳлашларини эслатди: "Евроиттифоқи Россия билан алоқаларни нормаллаштиришни Украина бўйича Минск келишувларини амалга ошириш билан боғлашда давом этмоқда, Киев эса уларни очиқдан-очиқ саботаж қилмоқда".

Россияга қаршилик ва тийиб туриш

Айтганча, ЕИнинг Москвадаги вакили Маркус Эдерер Боррелл билан тушлик овқатда ЕИ Россия билан ўзаро мулоқотида Украина можаросига ҳаддан ташқари эътибор қаратганини ва позицияни ўзгартириш кераклигини таъкидлаганди. Bloomberg бу ҳақда хабар қилди - Еврокомиссия матбуот хизмати ҳатто йиғилишда кўтарилган мавзулар бўйича изоҳ бермади. Расмий: Европа ташқи ишлар идоралари раҳбарлари яна "Москва билан муносабатларда бешта асосий тамойилга риоя қилиш тарафдори эканликларини билдирдилар". Шу билан бирга, дипломатлар "зарур бўлган ҳолларда Россияга қаршилик кўрсатиш, тийиб туриш ва ўзаро муносабатлар бўйича умумий ёндошуви"да бирдамлик эканликларини билдиришди.
Москва Европа Кенгаши хусусида ҳам фикр билдирди. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко таъкидлашича, Кремл Европа Кенгашига аъзо бўлганлигини қадрига етади, аммо бунинг учун "ҳар қандай нарх" тўламайди. "Бизга нисбатан ставкаларнинг доимий ўсиши – бу муваффақиятсиз йўл эканлиги олдиндан маълум", деб огоҳлантирди ва барибир ҳақиқат лаҳзаси келади, деб қўшимча қилди.
Лавров Россия ва Европа иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ким бузганлигини айтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Европа ўзи Россия билан муносабатларни йўқ қилди - Москва қандай жавоб беради?
Умуман олганда, Москва ва Брюссел ўртасидаги можаро Боррелл феврал ойининг бошида Россия пойтахтидан қайтиб келганидан кейин содир бўлди. Ўшанда у санкцияларни қўллашга рухсат берди, чунки россиялик ҳамкасблари билан суҳбатларда алоқа "кескинликнинг юқори даражасига етди".
Дарҳақиқат, на музокаралар фони, на уларнинг бориши нотинч эди. Митингларда полициянинг қўпол ҳаракатлари учун танқидга учраган Россия томони Европа вакилларига АҚШ ва Европадаги норозилик намойишларининг зўравонлик билан тарқатилиши акс этган видеоларни тақдим этди. Лавров билан тушликда Боррел ЕИнинг уч нафар - немис, поляк ва швед дипломати митингларда қатнашгани учун Москвадан чиқариб юборилаётгани ҳақида хабар топди.
Бу ташриф учун Россия дипломатиясининг раҳбари Европада танқидга учради. Анъанавий тарзда собиқ СССР республикалари вакиллари кескин чиқиш қилишди.
Хусусан, Европа парламентида халқ партияси фракциясидан, Латвиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Сандра Калниете у Навалний билан учрашмаганлиги ва Лавров билан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этгани учун Боррелни айблади. "Лавров ўз қоидалари билан ўйнади ва хоҳлаган нарсасини олди", - дейди аноним европалик дипломат, The Telegraph газетаси унинг сўзларидан иқтибос келдиради.
Россия ТИВ МГИМО интеграцион жараёнлар бўлими бошлиғи Николай Кавешников таъкидлайди: Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар "90-йилларнинг бошидан бери энг паст даражада". "Кремл нуқтаи назаридан жавобгарлик Европа Иттифоқида: Қрим, Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим ҳудудларидаги воқеалардан кейин ва у санкцияларни жорий қилди ва ҳанузгача Россиянинг халқаро майдондаги ҳаракатларига ўз муносабатини билдиришда улардан фойдаланмоқда".
Кавешников ЕИ қарашини ҳам очиб беради: "Уларнинг фикрига кўра, 2014 йилда Россия халқаро ҳуқуқ нормаларига қарши чиқди ва "зарарли фаолиятни" давом эттирмоқда. Брюсселда Кремлнинг кўплаб қадамлари мажбуриятларни бузиш деб ҳисобланади".
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Россия SWIFTдан узиб қўйиладими – Кремл изоҳи
Тафовутлар аниқлаб олинди, бироқ томонлар ўз позициялари яқинлаштиришмади.
"ЕИнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича фикри – бу асосий давлатларнинг таъсири қолганларга қараганда юқори эканлигини ҳисобга олган ҳолда давлатларнинг ўртача қарашлари. Евроиттифоқида Россия билан муносабатларнинг бузилишини тўхтатишдан манфаатдор кучлар бор, ҳеч бўлмаганда бизнесга тўсқинлик қиладиган жойда тўхтатиш учун. Аммо Могеринининг бешта тамойилини ишлаб чиқиб Европа Иттифоқи бу минимал консенсусга эришди. Улар бошқа нарса ўйлаб топа олишмаяпти", - дейди Кавешников.
Унинг сўзларига кўра, миллий ҳукуматлар билан алоқаларни ривожлантириш - ҳозирги пайтда амалга ошириш мумкин бўлган ягона нарса. Аммо иқтисодиёт, инвестиция ва ҳаттоки ташқи сиёсатнинг кўплаб масалалари миллатлараро даражада ҳал қилинади ва маневр қилиш учун жой чекланган.
Сиёсатшунос, тарих фанлари номзоди Андрей Суздальцев ЕИ ва умуман Ғарб давлатларининг Россия билан қарама-қаршилиги маълум бир алгоритм асосида ривожланиб бораётганини таъкидлайди.
"Бир мунча вақт ўтгач, санкцияларни киритиш сабаблари унутилади, сезги хиралашади, демак янги ёрқин сабаб топиш керак. Масалан, икки марта кимнидир “Новичок” билан заҳарлашди, аммо охиригача эмас. Ҳаммаси тушунарли: Москва, кимёвий қурол ишлатди ва шунчаки кимёвий эмас, балки оммавий қирғин қиладигандан".
Участники шествия латышского легиона Ваффен СС в Риге. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
АҚШ разведкаси Латвия СС шафқатсиз жаллодларини ёллаган - доклад
"Бу биз учун ғалати, - деб давом этади сиёсатшунос. "Солсберининг ярми кимёвий қуролдан ўлиб кетиши аниқ, аммо ғарблик одам буни хазм қилади. Шунинг учун улар “нотўғри Россия жазолашларини” намойиш қилмоқда. Айнан шу сабабга кўра, бизнинг жавоб чораларга “гап қайтаришга қандай журъат этдинлар” деган руҳда ғазабланишга сабаб бўлмоқда.
Баҳоналар сони аста-секин камайиб бормоқда - ва бу кун тартибини бузади, деб ҳисоблайди Суздальцев. Қайсидир маънода томонлар ўтиб бўлмайдиган қизил чизиқларга яқинлашди. "Биз 90- йиллардан буён муносабатларнинг энг паст даражасида турибмиз, лекин бизда жуда кўп алоқалар мавжуд - иқтисодий, ижтимоий, технологик.
Мулоқот шу руҳда давом этиши мумкин: Россия нимадир учун айбдор давлат сифатида намойиш этилади, уни тарбиялашади. Амалий мақсад эса битта: биз бозорга таклиф қилаётган нарсамизнинг нархини пасайтириш. "Биз сизлардан жирканамиз" каби. Бунга эргашишнинг ҳожати йўқ, бу барқарорлик ва хавфсизликни қўшмайди", - деб хулоса қилди эксперт.
Унинг фикрига кўра, аслида эса Европада камдан кам кишиларни айбловларнинг далилларига қизиқтириши аён бўлганда мулоқот тугади. Москва Брюсселда ҳамма тинчланиб, совишини кутиш чораси қолади, чунки Россия ичида қилиниши керак бўлган ишлар етарли.
Янгиликлар лентаси
0