Иқтисод

Россиянинг энг йирик пойабзал сотувчиси Ўзбекистонда завод қуради

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишДемонстрация женской обуви
Демонстрация женской обуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Kari Ўзбекистонда йилига 10 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Оёқ кийимлари ҳам натурал ҳам сунъий теридан ишлаб чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россиянинг энг йирик пойабзал сотувчи дўконлар тармоғи Ўзбекистон завод очади, деб хабар қилмоқда "Ўчармсаноат" ассоциацияси матбуот хизмати.
Янги корхона тўлиқ хорижий инвестициялар асосида қурилади. Уни бир йил ичида ишга тушириш режалаштирилган. Дастлабки босқичда корхона йилига 10 миллион жуфт оёқ кийими ишлаб чиқаришни режалаштирган. Маҳсулот тўлиқ экспортга юборилади. Корхонада 1000дан ортиқ иш ўринлари яратилади.
"Ўзчармсаноат", хабарда айтилишига кўра, Корхона энг замонавий техника билан жиҳозланган бўлади ва ҳам натурал теридан ҳам сунъий теридан пойабзал ишлаб чиқаради.
Kari 2012 йилда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда Россиянинг 5та энг йирик пойабзал савдо тармоғига киради. 2020 йил охирида Kari Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон ва Польшанинг 300та шаҳрида 1,3 мингдан ортиқ савдо нуқталарига эга бўлган.
Янгиликлар лентаси
0