Спорт

Самбо бўйича Жаҳон чемпионати Москвадан Тошкентга кўчирилди

Самбо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Спорт ва жанговар самбонинг янги вазн тоифалари бўйича биринчи Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 тўплам медаллар учун курашади.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Спорт ва Жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионати 11-15 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Халқаро Самбо федерацияси (FIAS) хабарига асосан.
Аслида ушбу мусобақа Москвада бўлиб ўтиши керак эди, лекин Россия Самбо Федерацияси раҳбари Халқаро Самбо федерациясига ва Москва мэриясига мусобақани 2025 йилга кўчириш ҳақида мурожаат билан чиқди.

"Халқаро Самбо федерацияси ижроия қўмитаси аъзолари бугун 2021 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши керак бўлган жойни белгилашди. Ягона расмий ариза Ўзбекистон самбо федерацияси томонидан берилган эди ва у қондирилди. Мусобақа 11-15 ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтади", - дейлган FIAS хабарида.

Бу янги вазн тоифаларида бўлиб ўтадиган биринчи жаҳон чемпиоанти бўлади. унда спортчилар 21 тўплам медаллар учун курашади. Спорт самбосида 14 тўплам (аёллар ва эркаклар орасида 7 тадан) ва 7та - жанговар самбо бўйича (эркаклар орасида).
Шундай қилиб 2021 йилда Тошкентда самбо бўйича иккита йирик мусобақа бўлиб ўтади. Июнда - Самбо бўйича Осиё чемпионати, Ноябрда - Жаҳон чемпионати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала