Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаСаудовская Аравия в честь Рамазана подарила Узбекистану 50 тысяч тонн фиников
Саудовская Аравия в честь Рамазана подарила Узбекистану 50 тысяч тонн фиников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Мазкур хурмоларни Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Саудия Арабистони Подшоҳлиги Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан самимий учрашув бўлиб ўтган.
“Дўстона учрашув чоғида Саудия Арабистонидаги “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази томонидан Рамазон ойи муносабати билан хайрия сифатида 50 тонна хурмо топширилди”, - дейилган хабарда.
Мазкур хурмоларни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикадаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0