Иқтисод

Тошкент-Самарқанд пулли трассаси нархи эълон қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилди, деб хабар беради O‘zLiDeP матбуот хизмати.
Пулли трассада автомобиллар максимум 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:
Тошкент—Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.
Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:
Тошкент—Андижон — 20 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Самарқанд — 5-6 АҚШ доллари атрофида.
Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Тошкент—Самарқанд йўлида 150 километр тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади.
Тошкент—Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60—70 километр тезлик минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Ўзбекистондаги бепул йўллар муқобили сифатида пулли йўллар пайдо бўлиши ҳақида 2018 йил кузида хабар берилганди. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилган эди. 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланаётганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала