Японияда Олимпиада машъаласи эстафетаси бошланди

© REUTERS / KIM KYUNG-HOONЭстафета олимпийского огня
Эстафета олимпийского огня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Машъала 23 июль куни Токиодаги Олимпия стадионига олиб кирилади ва 8 июль ёпилиш маросимигача аланга олади.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Япониянинг Фукусима префектурасида Токио-2020 Олимпиада машъаласининг эстафетаси бошланди. Тадбир J-Village стадионида старт олди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
Эстафетани 2006-2016 йиллар давомида футбол бўйича Япония аёллар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Азуса Ивасамидзу бошлаб берган.
Эстафета 121 кун давом этади ва ушбу муддат орасида Япониянинг барча префектураларидан олиб ўтилади. Шундан сўнг машъала 23 июль куни Токиодаги Олимпия стадионига олиб кирилади ва 8 июль ёпилиш маросимигача аланга олади.
Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари ўтган йилнинг 24 июль-9 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Коронавирус пандемияси сабаб Ўйинлар жорий йилнинг 23 июль-8 август кунларига қолдирилган.
Янгиликлар лентаси
0