Дунёда

Зеленский тасодифан ўзини “ишдан бўшатди”

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Зеленский матбуот хизмати у ваколатларини зиммасидан соқит қилмагани ва фармон матни нотўғри талқин қилинганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. 23 март куни Украина президенти Владимир Зеленский янглишиб ўзини “ишдан бўшатди”.
Украина етакчисининг сайтида Алла Полишукни Кировоград вилояти Кропивницкий тумани давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги 206/2021-рп-сонли фармони чоп қилинди.
Унда лавозимдан озод қилиш “Украина президентининг ваколат муддатлари якунлангани муносабати” амалга оширилгани ёзилганди.
© Кэш GoogleСкриншот с сайта украинского лидера. Сейчас публикация уже удалена
Скриншот с сайта украинского лидера. Сейчас публикация уже удалена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Скриншот с сайта украинского лидера. Сейчас публикация уже удалена
Бу жумла кўпчиликнинг диққатини ўзига жалб қилди ва турли фикрлар туғилишига сабаб бўлди. Президент офиси ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Зеленский матбуот хизмати у ваколатларини зиммасидан соқит қилмагани ва фармон матни нотўғри талқин қилинганини маълум қилди.
Гап шундаки, Алла Полшукни 2015 йилда бу лавозимга Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко тайинлаган.
“Ваколат муддатлари якунланиши” жумласи эса аслида унга тааллуқли бўлган.
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2020
Дунёда
Зеленский Қримни қайтаришни ўзининг энг муҳим устуворлиги, деб атади
“Украина янги президенти сайланган тақдирда маҳаллий давлат маъмурият раислари белгиланган тартибда янги маҳаллий давлат маъмурият раислари тайинлангунга қадар ўз ваколатларини бажаришда давом этади”, - дея тушунтирган Зеленский матбуот хизмати.
Бу мамлакатнинг “Маҳаллий давлат маъмуриятлари тўғрисидаги” қонунда кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала