Дунёда

Эммануэль Макрон вакциналар туфайли янги жаҳон уруши авж олганини маълум қилди

© AP Photo / Stephane MaheПрезидент Франции Эммануэль Макрон
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Франция етакчисининг сўзларига кўра, Россия ва Хитойнинг коронавирусга қарши вакциналар орқали таъсир ўтказишга бўлган уринишлари туфайли Европа айни вақтда "ҳужумларга рўбаро бўлмоқда".
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Европа вакцинация билан боғлиқ бўлган “янги турдаги жаҳон уруши”га рўбаро бўлди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда, деб баёнот қилди Франция президенти Эммануэль Макрон Европа иттифоқининг онлайн-саммити биринчи куни якунига бағишланган матбуот-анжуманида.
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
Бой Американинг зиқналиги ва Россия жаҳон вакцина пойгасида ғолиб чиққани ҳақида мақола
Макроннинг айтишича, бу ҳолат шу жумладан, Россия ва Хитойнинг вакциналар ёрдамида таъсир кўрсатишга бўлган уринишлари туфайли ҳам юз берган.
Франция етакчиси юзага келган ҳолатда Европа вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақил бўлиши кераклигини қайд этиб ўтган.
Яқин ойларда Европа коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳажмларини оширади ва йирик ишлаб чиқарувчига айланади, дея ваъда бермоқда Макрон. Шу билан бирга, у, агар ишлаб чиқарувчи Европа иттифоқига етказиб бериш бўйича мажбуриятларини бажармаётган бўлса, вакциналар экспортини блоклашни таклиф этди.
У Pfizer ва Moderna AstraZenecaдан фарқли ўлароқ ўз мажбуриятларини бажараётганини маълум қилди.
Вакцина билан боғлиқ муаммолар: Европада эмлаш жараёни қандай кетмоқда
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Видео
AstraZeneca билан боғлиқ муаммолар: Европадаги вакцинация жараёни ҳақида
Ички бозор масалалари бўйича Еврокомиссар Тьерри Бретон сал аввал Европага Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси керак бўлмаслиги, сабаби, Европа иттифоқи доирасида ҳозирда тўртта препарат маъқуллангани ва коллектив иммунитет шаклланиши учун шунинг ўзи етарли бўлишини айтган эди.
Сал аввал эса Бретон "Спутник V" – яхши вакциналигини, Европа иттифоқида унинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш лозимлигини, ва бу масалада, эҳтимол Россия ёрдами керак бўлиши ҳақида гапирган.
Италия бош вазири Марио Драги эса ЕИ доирасида бу борада ишлар мувофиқлаштирилмагани туфайли, Рим Россия вакцинасига буюртма беришини истисно қилмаган. ГФР канцлери Ангела Меркель эса Европа иттифоқи "Спутник V"дан фойдаланиши зарурлиги, агар ЕИ бу вакцинага буюртма бермаса, Германия бу ишни мустақил амалга ошириши ҳақида баёнот қилган.
Вазира Муталова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Жамият
"Вакцина олишдан эмас, олмасликдан хавфсираш керак" - эпидемиолог билан суҳбат
Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала