Жамият

ИИББ Тошкентдаги ҳайдовчиларда 10 кун ичида 890 та совуқ қурол аниқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Тошкент йўлларида совуқ қурол олиб юриш билан боғлиқ фактлар аниқланмоқда - ИИББ
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ “Ҳаракат хавфсизлиги” ойлиги доирасида пойтахт йўлларида тунги вақтда ўтказилган “ТИҒ” профилактик тадбирлари натижаси ҳақида баёнот берди.
2021 йилнинг 22 март кунига ўтар тунда ЙПХ инспекторлари 138 та транспорт воситаларининг салон ва юкхоналарини текширишган. Йўл ҳаракатининг етти нафар қатнашчиларида жами: 1 та бита, 9 та пичоқ топилган.
Музей МВД - изъятое оружие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Видео
Энг шов-шувли жиноятларга оид бўлган қурол-аслаҳа ва буюмлар – ИИББ музейидан лавҳа
2021 йилнинг 23 март кунига ўтар тунда 146 та транспорт воситаларининг салон ва юкхоналари холислар гувоҳлигида кўздан кечирилган.
Натижада 12 нафар фуқарода 10 та пичоқ ва 1 та бейсбол битаси топилган.
Қайд этиш жоизки, тадбирлар давомида (2021 йил 13 мартдан 23 мартга қадар) пойтахт йўлларида 890 та совуқ қурол топилган.
Йўл ҳаракати қатнашчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Ҳайдовчиларга турли мисоллар келтирилиб, пичоқ ва бошқа хавфли буюмларни олиб юрмаслик тавсия этилган.
Мазкур йўналишдаги ишлар давом этади, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала