Карантин кучайтирилиши вакцинация билан боғлиқми - махсус штаб жавоби

© AFP 2023 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 191 нафари — оғир, 85 нафари — ўта оғир аҳволда.
ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилаётгани вакцинация билан боғлиқ эмас, деб хабар қилди 25 март куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов.
Карантин чоралари қатъийлаштирилаётгани оммавий эмлаш билан боғлиқми?
"Йўқ, бунга умуман боғлиқ эмас. Оммавий эмлаш тадбирлари бу барчамиз масъул бўлган тадбирлар. Оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз", - деди Қурбонов.
Махсус штаб вакили айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусни сифатли ва самарали даволашга мўлжалланган махсус шифохоналарда 1049 нафар бемор даволанмоқда ва улардан 85 нафари — ўта оғир, 191 нафари — оғир, 773 нафари — қониқарли ҳолатда.
Ундан ташқари Ботир Қурбонов қуйидаги саволларга ҳам жавоб берди.
Коронавируснинг Европада тарқалган штаммлари Ўзбекистонда ҳам аниқланяптими?
"Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Республика илғор технологиялар марказида касалликни мутацияга учраган турларини аниқлаш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам "британча", Бразилия, Жанубий Америка штамми ва бошқа мутацияга учраган штаммларни аниқлаш имконияти мавжуд. 2021 йил 10 январида бир нечта штаммлар мамлакатимизда биринчи марта аниқлангани тўғрисида расмий баёнот берилган эди".
Коронавируснинг янги штаммини юқтирган инсонни қандай тасвирлаб берасиз?
"Вируснинг янги ёки эски штаммига қарамасдан, касалланган беморлар тиббиётга мурожаат қилишлари ва махсус шифохона ёки уй шароитида даволанишлари лозим. Уй шароитида даволанаётганлар ва у билан мулоқотда бўлганлар ҳам тўлиқ назоратга олинади".
Ундан ташқари Ботир Қурбонов бошқа давлатларда коронавирус қандай тарқалаётганини ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Бугунги ҳолатга кўра, дунё бўйича 219 та давлатда 125 миллион 424 мингдан ошиқ кишида коронавирус қайд этилган. Касалликдан 2 млн 726 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Франция ва Россия Федерациясида ҳар куни 60 мингдан 8 мингтача ҳолатда вирус аниқланяпти. Шунингдек, ҳар куни минглаб ўлим кўрсаткичлари қайд этиляпти.
Янгиликлар лентаси
0