Кардиология, урология ва терапия: аҳоли скрининги бўйича лойиҳа йўлга қўйилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСотрудница лаборатории Федерального научного центра исследований и разработки иммунобиологических препаратов имени М. П. Чумакова во время получения и испытания компонентов для последующего производства вакцины от коронавируса "КовиВак".
Сотрудница лаборатории Федерального научного центра исследований и разработки иммунобиологических препаратов имени М. П. Чумакова во время получения и испытания компонентов для последующего производства вакцины от коронавируса КовиВак. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва “SwissLab” тиббий лабораторияси 6 минг киши учун лаборатория таҳлили ўтказишни ташкил этди.
Миллий палатанинг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида бир қатор ҳудудлар аҳолиси орасидан ижтимоий ёрдамга муҳтож қисми бепул ташхислаш пакетлари (ваучерлар) билан таъминланди. Мазкур пакетларга беморларни кардиология, урология ва терапия йўналишлари бўйича скрининг текширувидан ўтказиш учун зарур бўлган лаборатория таҳлиллари киради.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида ташхислаш пакетидан Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар аҳолиси фойдаланади. Иштирокчилар рўйхати Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.
Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2021
Патент ва тиббий кўрик: ИИВ миграция тизимини рақамлаштириш лойиҳасини тайёрламоқда
“Бугунги кунда Ўзбекистон президенти томонидан одамларнинг касаллигини олдини олиш мақсадида аҳоли саломатлиги скринингига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда Шавкат Миромонович 26 февралда бўлиб ўтган видеоселекторда таъкидлаганди. Қўйилган вазифани бажара туриб, Миллий палата ўзининг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида аҳолининг скрининги масаласини, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли скрининги масаласини алоҳида назоратга олди”, — дейди мазкур тизим раҳбари Ровшан Изамов.
“SwissLab” компанияси (Ўзбек-Швейцария қўшма корхонаси) мутахассислари жорий йил март-апрель ойлари давомида 6 минг кишини лаборатория таҳлилидан ўтказади. Қўшма лойиҳа энг аввало юқори сифатли скрининг ўтказишни мақсад қилган.
Янгиликлар лентаси
0