Коронавирус туфайли Ўзбекистонда қатор ОТМлар яна онлайнга ўтказилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон давлат консерваториясида ва Ўзбекистон Ислом академиясида 26 мартдан ўқиш онлайнга ўтказилмоқда
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Ўзбекистон халқаро ислом академияси бугун 2021-йилнинг 26-мартидан икки ҳафталик карантин муносабати билан ёпилди. Бу ҳақда академиянинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими хабар берди.
Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Карантин яна кескинлашадими? Атабеков жавоби
Ўқув фаолияти онлайн тарзда олиб борилади.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваториясида дарслар 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда консерватория ректорининг Telegramдаги расмий каналида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, консерваториянинг 4 нафар профессор-ўқитувчисида ҳамда 1 нафар талабада COVID-19 касаллиги аниқланди. Айни вақтда беморлар ўз уйларида шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
"ЎзДКда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари zoom видеоалоқа дастури орқали белгиланган дарс жадвали асосида ўтилади", — дейилади хабарда.
Бундан аввал Тошкент молия институтида, Тошкент транспорт университети, Тошкентдаги Инҳа университети талабасида икки ҳафта карантинга ёпилгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0