Жамият

Ўзбек-қирғиз чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди, баҳсли ҳудудлар йўқ – Ташиев

© Sputnik / Табылды КадырбековПограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди - Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси масаласи 100 фоизга ҳал қилинди, деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Бугун Ўзбекистон билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжумани ташкил этди.

"Биз жуда мураккаб масалаларни кўриб чиқдик. Энди ҳеч қандай баҳсли ҳудудлар йўқ, масала 100 фоизга ҳал қилинди",

Камчибек Ташиев
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси
Эслатиб ўтамиз, қирғиз-ўзбек чегарасининг 15 фоизга яқини делимитация ва демаркация қилинмаганди. Баҳсли ҳудудлар вақти-вақти билан чегараолди ҳудудларда можаролар юз бериб турган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала