Колумнистлар

Шармандали ўқ узиш: американинг F-35 қирувчиси ўзини пушкадан отиб қўйди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Фотобанкка ўтишИстребитель-бомбардировщик F-35. Архивное фото
Истребитель-бомбардировщик F-35. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
АҚШ Денгиз пиёдаси корпусининг F-35B қирувчи-бомбардимони Аризона штатидаги "Юма Рэйнж" полигонида ўзига ўзи ўқ ўзиши оқибатида қулаб тушди. Етказилган зарар миқдори 2,5 миллион $дан ортиқни ташкил этади
АҚШнинг энг янги, энг қиммат ва фойдасиз F-35 Lightning II қирувчиси кузатувчиларни ўзининг ақл бовар қилмас “хатоликлари” ва “саргузаштлари” билан ҳайратга солмоқда ва бу билан америка технологияларини номукаммал ҳарбий техника йўналишидаги савдода устунлигини алоҳида ажратиб кўрсатмоқда. Баъзан "кўринмас" ўзини ўзи отиб қўймоқда.
АҚШ денгиз пиёда корпусининг (ДПК) F-35B қирувчи-бомбардимончиси Аризона штатидаги “Юма Рейнж” полигони устида ўзи томонидан узилган ўқ оқибатида (жанговар боеприпас авиация пушкаси стволидан учиб чиқиши заҳоти портлаган эди) уриб туширилди. Самолёт корпусига катта зарар етказилган. Учувчи жароҳат олмаган, аммо у катта қийинчилик билан F-35B ни авиабазага қайтаришга муваффақ бўлган.
Истребитель F-35 Lightning II - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2021
Аналитика
АҚШ нега F-35 қирувчиси серияли ишлаб чиқарилишини яна кечиктирди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 2,5 миллион доллардан ошади. Бу воқеа жуда, деярли ишониб бўлмайдиган даражада ғалати.
Денгиз пиёдаси учун F-35B корпуси конфигурацияси 25 миллиметрли GAU-22/A Gatling (GPU-9/A) калибрли авиация пушкаси билан жиҳозланади ва у корпуснинг пастки қисмида жой олган. “Юма Рейнж” полигони устида ярим зирҳли, парчаланувчи-портловчи, ёниб-ҳавода из қолдириб учадиган ўқ-дорилар - PGU-32/B SAPHEI-T ишлатилган. Одатда улардаги портловчи моддалар нишонга яқин қолганда қисқа муддатли кечикиш билан ишга тушарди.
Денгиз пиёдалари корпуси расмий вакили капитан Эндрю Вуднинг айтишича, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Версияларнинг бири сифатида – қирувчи арсеналига тасодифан тушиб қолган сифатсиз ўқ-дорилар кўриб чиқилмоқда. Нима бўлишидан қатъи назар, март ойида юз берган “А-синфига мансуб ҳодиса” муаммолар комплекс характерга эгалигини ва F-35нинг технологик жиҳатдан “хомлигини” тасдиқламоқда.
Американский истребитель F-35B  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2020
Аналитика
Америка "кўринмаси"нинг янги фожиаси: F-35 ҳавода ўз заправкачисини таран қилди
Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқилган, кўринувчанлиги кам, кўп функцияли "бешинчи авлод" F-35 Lightning II қирувчи-бомбардимончиси потенциал (юқори технологияли) душманнинг радарларида яхши кўринади; ҳамда ҳаводаги жангда 4+ авлодига мансуб ундан тезкорроқ ва манёврлар жиҳатдан устун бўлган қирувчиларга нисбатан олдиндан ютқазишга маҳкум, қолаверса, жанговар вазиятда ердаги нишонларни йўқ қилиш бўйича юқори самарадорликни бирор марта исботламаган.
F-35 конструкциясидаги фундаментал камчиликлар шу қадар аҳамиятли ва бартараф этилмас даражадаки, Пентагон 20 йил давомида - 2000 йил октябрдаги биринчи парвоздан буён - F-35А модификацияси (Ҳарбий ҳаво кучлари учун), F-35В (Денгиз пехотаси корпуси учун), F-35С (ҳарбий денгиз флоти учун) оммавий ишлаб чиқарилишига рухсат бермади. Қўшма Штатларнинг европалик иттифоқчилари ҳар қандай қулай баҳона эвазига бундай қиммат ва бефойда қирувчиларни сотиб олишдан воз кечишга уринаётгани бежиз эмас. Мисол учун, Буюк Британия март ойида "иқтисодий инқироз туфайли" F-35Вга буюртмаларни 65 фоизга қисқартирган.
Американский истребитель F-35B  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2020
Аналитика
Парвоз вақтида F-35нинг думи тушиб қолса, термоядро бомбалари тақдири не кечади

Бош айланишдан “фалокат”

Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Япония Mitsubishi Heavy Industrie компаниясининг Нагоядаги заводида F-35A қирувчиларини йиғишни давом эттирмоқда, бу Қўшма Штатлардан тайёр машиналарни олганда нархларда минимал фойда тафовутини келтириб чиқаради, холос. Японияда ишлаб чиқарилган бир дона F-35 86,3 миллион доллар туради, американики эса - 86,76 миллион. Жами 13 миллиард долларга 147 та самолётга буюртма берилган. Шу билан бирга, АҚШ Японияга F-35нинг баъзи нозик технологияларига “доступ” бермаган. Шу боис япон ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳаво кучлари америка “кўринмаси”нинг “юзини сақлаб қолиш учун” баъзида ўз учувчиларининг обрўсини қурбон қилишига тўғри келмоқда.
2019 йил баҳорида Мисава авиабазаси яқинидаги ўқув парвози пайтида Япониянинг тўртта F-35A ларидан биттаси соатига 1000 км дан юқори тезликда Тинч океанига қулади. Тажрибали учувчи, майор Акинори Хосоми негадир катапульта қила олмади ёки ташвиш сигналини юбора олмади, қирувчи шунчаки ғойиб бўлди. Кейинчалик ҳалокат жойи, самолёт қолдиқлари ва учувчи жасадининг қолдиқлари аниқланди. F-35A Lightning II шу қадар вайрон бўлганки, ҳодиса сабаблари тўғрисида фикр юритиш ўта қийинлашди. Япония ҳарбий-ҳаво кучларининг расмий баёноти ҳам шу даражада парадоксли бўлди: самолёт қулашига учувчининг бош айланиши сабаб бўлган экан.
Истребитель-бомбардировщик F-35 на военно-воздушной базе Люк в Аризоне  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Колумнистлар
F-35 қирувчиси устида яна қора булутлар қуюқлашмоқда
Дунёдаги ҳар қандай армиядаги энг ақл бовар қилмас ҳодиса - бу боши айланадиган қирувчи-учувчисидир. Бошқа томондан, турли мамлакатларда кўпинча F-35 бортидаги суперкомпьютер билан боғлиқ муаммолар юзага келиб туради.
Америка Қўшма Штатлари ҳарбий-ҳаво кучларининг 58-қирувчи эскадрильяси F-35A қирувчи-бомбардимончиси 2020 йил май ойида Флорида штатидаги Эглин базаси яқинидаги ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради. Учувчи омон қолди ва қирувчи бошқарувни йўқотгани ҳақида хабар берди. Инжиқ машина. Шунингдек, F-35 кабинаси ва бошқарув ускуналари учувчи учун “ўта юқори технологик" деган фикр ҳам мавжуд. Масалан, бир донасининг нархи 400 минг $га тенг тўлдирилган ҳақиқатли парвоз дубулғасинини олайлик.
Lockheed Martin томонидан бўлган босимга қарамай, Пентагон 2021 йил январида яна – самолётнинг техник муаммолари сабабли - F-35 "кўринмасларининг" оммавий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйишни номаълум муддатга қолдирди. АҚШ ҳаво кучларининг қаттиқ қаршилиги 2017 йилдан бери давом этмоқда ва буни тушунса бўлади. Самолёт ҳаттоки тинч даврда ҳам хавфли (F-35 авариялари тўлиқсиз рўйхати аввалроқ келтирилган эди). "Кўринмас”нинг виртуал афзалликлари реаллик билан учрашувга дош беролмайди –юқори тезликларда F-35 парчаланишни бошлайди ва ва у эндиликда – паспорти бўйича - қисқа муддатга энг юқори тезликни олиши мумкин бўлган товуш тезлигигача бўлган самолётдир.

Тизимли носозлик

АҚШ ҲҲКлари учун ҳар бир самолёт нархи 80 миллион долларга туширилди ва шунга қарамай Пентагон F-35 ни "шубҳали ишончлилиги, техник хизмат кўрсатишнинг ўта юқори талаблари ва юқори эксплуатация харажатлари" учун танқид қилмоқда. Қирувчи-бомбардимончи жанговар тайёр деб эълон қилингани ва 2014 йилда АҚШ ҲҲК қуроллари сафига хизматга кирганига қарамай, у ҳали ҳам "юқори интенсив жангга тайёр бўлишдан жуда узоқ" ва "2025 йилгача тайёр бўлиши эҳтимолдан йироқ". Эҳтимол, бу вақтга келиб Россия ва Хитой олтинчи авлод қирувчиларини яратишни бошлашади.
Репетиция Парада Победы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Колумнистлар
Россия шимолий ҳудудларини ғайриоддий қурол билан ҳимоя қилади
Эслатиб ўтаман, Американинг F-35 “кўринмас маҳлуқи” (истиқболда ядровий қурол ташувчиси) айнан Россия Федерацияси ва Хитой ҳарбий салоҳияти ва улкан ҳудудларини нишонга олган ҳолда яратилган. Ўтган йилнинг кузида Қўшма Штатларда F-35 НАТОнинг Россияга қарши асосий қуроли дея ном қозонди.
Пентагон маълумотларига кўра, Америка F-35 паркининг тахминан учдан икки қисми F135 двигателидаги муаммолар туфайли парвозларни бажаришга қодир эмас. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “чақмоқларнинг” фақат 36% бу вазифани бажаришга тайёр. Умумий қиймати 1,7 триллион доллардан ортиқ бўлган дунё тарихидаги энг қиммат қурол-аслаҳа дастури саналган F-35 Joint Strike Fighter нинг концептуал, тизимли, технологик ва моддий-техник ва логистик ҳалокати маблағ етишмаслиги туфайли мураккаблашмоқда – атиги 10 миллиард $ етмаяпти. Ва вақт "кўринмасга" га қарши ўйнамоқда.
Многофункциональный истребитель Су-57 на всероссийском этапе конкурса Авиадартс на авиационном полигоне Дубровичи под Рязанью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2020
Колумнистлар
Россиянинг Су-57 қирувчиси дунёни эгалламоқда. Унинг асосий хусусияти нимада?
F-35 қирувчисининг бекаму-кўст эмаслиги 2008 йилда, RAND таҳлилчилари Жон Стиллион ва Гаролд Пердуе (жанговар тажрибага эга бўлган собиқ ҳарбий учувчилар) томонидан "Тайван бўғози уруши" нинг компьютер симуляциясида яққол намоён бўлган эди.
Америка "чақмоғи" кўп босқичли жангда хитойнинг тўртинчи авлод қирувчиларига икки марта ютқазди (F-35 бутунлай йўқ қилинган эди). Таҳлилчилар янги қирувчи-бомбардимончи потенциал душманнинг замонавий самолётларига дош беролмаслиги ва шунчаки кичик рол ўйнашини исботлашмоқчи эди: "У тезлашувда ортда қолади, вертикал тезлиги ҳам паст, имкониятлари жиҳатдан ортда. Шунингдек, унинг максимал тезлиги даражаси ҳам паст. Вертикал текисликларда ҳужум қила олмайди". Аммо бу хулосалар глобал, триллионлаб маблағ сарфланадиган ва патологик лойиҳанинг амалга оширилишини тўхтата олмади.
Америкаликларнинг олдиндан кўзлаган истаги – физика қонунларига зид бўлса-да - учтаси бирда бўлган самолётни яратиш (ҲҲК учун оддий, ҲДК учун палубали, Денгиз пехотаси корпуси учун вертикал учадиган ва қўна оладиган) F-35 Lightning II ни тинч вақтда ҳам “саргузаштларга” маҳкум этмоқда, қолаверса ҳарбий можарода юқори технологияли душманга ютқазмоқда. Иттифоқчи-давлатларда “кўринмасларнинг” ўжарлик билан илгари сурилиши эса энг қурмаса молиявий йўқотишлар олди олинишини нақд қилмоқда. Бу саргузаштларнинг давоми бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала