"Бирданига 22 қурбон": Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГородская клиническая инфекционная больница в Казахстане
Городская клиническая инфекционная больница в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек, бугун Алматида коронавируснинг ўта юқумли штаммлари: британча ва жанубий-африканча штаммлар аниқлангани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Қозоғистонда бир суткада 22 киши COVIDдан вафот этди, яна 1 500 фуқарода коронавирус аниқланган, деб хабар бермоқда Қозоғистон ССВ.
Sputnik Қозоғистон нашри хабарига кўра, бир сутка давомида COVID-19дан вафот этган беморлар сони икки карра ошган, мамлакатни коронавируснинг учинчи тўлқини қамраб олмоқда.
Работа аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Коронавируснинг “британча” штамми аломатлари
Шунингдек, бугун Алматида коронавируснинг ўта юқумли штаммлари: британча ва жанубий-африканча штаммлар аниқлангани маълум бўлди.
Бир сутка давомида Қозоғистонда 1 485 та COVIDга чалинганлик ҳолатлари аниқланган. Уларнинг тенг ярми Нур-Султон ва Алмати шаҳарларига тўғри келади.
Сал аввал мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма раҳбари Тимур Муратов Қозоғистон пойтахтидаги коронавирус билан боғлиқ вазият 2020 йилнинг ёз фаслидагига ўхшашлигини қайд этган эди.
Пандемия бошлангандан буён Қозоғистонда коронавирусдан 2 980 киши, пневмониядан – 677 (1 август-27 март оралиғидаги маълумотлар) қурбон бўлган. Ковид билан касалланганлар сони 238 785 кишини ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0