NY Times: АҚШ ўз қўшинини чиқарса, толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олиши мумкин

Воқеаларнинг бундай ривож топиши Ал-Қоида (Россия Федерациясида таъқиқланган) террористик гуруҳи Афғонистонда яна кучайишига олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. АҚШ разведка хизмати президент Жо Байденни агар АҚШ толиблар ва ҳукумат ўртасида битим имзолангунга қадар ўз қўшинини олиб чиқадиган бўлса, "Толибон" радикал ҳаракати (РФда таъқиқланган) икки-уч йил ичида Афғонистоннинг каттагина қисмида назорат ўрнатиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилди.
Бу ҳақда ўз манбасига таянган ҳолда New York Times нашри хабар бермоқда.
Амалдорларнинг фикрига кўра, воқеаларнинг бундай ривож топиши “Ал-Қоида” гуруҳи (РФда таъқиқланган) Афғонистонда яна кучайишига олиб келиши мумкин.
Илгарироқ, АҚШ президенти Жо Байден давлат раҳбари сифатида биринчи матбуот-анжуманида Вашингтон “тактик сабабларга кўра” Афғонистондан 1 майга қадар Қатарда имзоланган битимга мувофиқ қўшинларни олиб чиқа олмаслиги, бу қийин масала эканлигини маълум қилган эди.
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Колумнистлар
Пентагон Афғонистонни тарк этмоқда – 193 миллиард $ нимага сарфланди?
Толиблар ушбу битимга содиқлигини таъкидлаб, АҚШни уни бузмасликка чақиришди.
Акс ҳолда, Афғонистонда урушнинг давом этиши америка зиммасига тушади, дея қўшимча қилди улар.
2020 йил феврал ойи охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва Толибон 18 йилдан ортиқ давом этган урушдан сўнг биринчи тинчлик шартномасини имзоладилар. Бу 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Колумнистлар
Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг қишлоқ жойларида катта ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган Толибон ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик мавжуд. Шунингдек, мамлакатда "Ислом давлати" (ИД, Россия Федерациясида таъқиқланган) террористик гуруҳининг таъсири кучайган. Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операцияларини ўтказмоқдалар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала