Ўзбекистонда мактаблар "Замонавий мактаб" рейтинги асосида баҳоланади - тафсилотлар

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Oбуна бўлиш
Баҳолаш якунига кўра умумтаълим мактаблари 1, 2, 3, 4 даражали сертификатлар билан “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ofsted ва Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини баҳолаш мезонлари ва методикаси асосида баҳолаш тартибини ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.
Школа №  27 Мирзо-Улугбекского района г. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Ўзбекистон мактабларида IV чорак қачондан бошланади - ХТВ жавоби
""Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятининг барча йўналишларини тўлиқ қамраб оладиган асосий 4 та соҳа, 11 та бўлим ва 35 та мезонга бўлинган бўлиб, ҳар бир мезон алоҳида индекс сифатида ҳисобланиб, якунда тўплаган баллга қараб умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги тузилиши қайд этилган", - дейилади хабарда.
Эндиликда аниқ мезонларга эга талаблар асосида яратилган мактаблар рейтинги бир томондан масъуллардан барча йўналишда ўз ишига сидқидилдан ёндашиб ишлашни талаб қилса, иккинчи томондан ота-оналар учун фарзандларини мактабга беришда ўзларига мос мактабни танлашда имконият яратади.
Урок физики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар 175 та мактабда ташкил этилади
Бугунги кунда тажриба сифатида Шайхонтоҳур туманида жойлашган 59, 20, 180 ва 82 умумтаълим мактаблар Халқ таълими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, “Замонавий мактаб”ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳоланди.
Баҳолаш якунига кўра умумтаълим мактаблари 1, 2, 3, 4 даражали сертификатлар билан “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлади.
Умуман олганда, белгиланган мезонлар умумий ўрта таълим муассасаларини комплекс баҳолашга, уларни "Замонавий мактаб"га қўйилган талабларга қанчалик мослигини аниқлашга қаратилган бўлиб, баҳолаш натижалари "Замонавий мактаблар"га қўйиладиган талабларга мос келадиган умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли даражадаги мувофиқлик сертификати бериш, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларини "Замонавий мактаб" талабларига мувофиқлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун ҳам асос бўлади.
Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Мактабда тўпланган ўртача балл кириш имтиҳонида ҳисобга олинади - янги қонун
Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талаблар ҳамда улар асосида умумий ўрта таълим муассасаларини баҳолаш методикаси ва тартиби”ни амалиётга жорий этиш орқали юртимиздаги умумтаълим муассасаларини жорий ҳолатини тўлиқ ўрганиш, уларни "Замонавий мактаб"ларга қўйиладиган талабларга мослаштириш бўйича амалий ишларни аниқ белгилаб олиш имкони туғилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори билан умумтаълим муассасалари рейтинг тизимини яратиш вазифаси қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0