UzAirways 28 мартдан Урганч – Истанбул – Урганч қатновини йўлга қўяди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСамолет Boing 777-300 ER авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет Boing 777-300 ER авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Oбуна бўлиш
Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида бажарилади.
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. UzAirways 28 март санасидан Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида янги мунтазам қатновни йўлга қўяди.
Мазкур йўналишда парвоз ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида бажарилади.
HY 279 Урганч – Истанбул 09:30/11:50
HY 280 Истанбул – Урганч 13:20/19:05
В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2021
UzAirways компаниясига чипталарни сотиш талабларини соддалаштириш таклиф этилди
Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда парвозлар сонини кўпайтираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Жумладан, 29 мартдан бошлаб эса Самарқанд шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига мунтазам рейслар қайта йўлга қўйилади. 30 мартдан эса Грузия билан мунтазам рейслар қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan Airways" АЖ компаниянинг расмий веб - сайти www.uzairways.com орқали чипталарни онлайн тарзда сотиб олган йўловчиларга барча тарифлар бўйича 3 % чегирмалар тақдим этади. Ушбу чегирма авиакомпаниянинг барча йўналишларидаги рейсларига нисбатан тадбиқ этилади.
Янгиликлар лентаси
0