Иқтисод

Йиртилмайди, сувда ивимайди – Ўзбекистонда тошдан олинадиган ноёб қоғоз оммалашмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваВ Фергане запустили фабрику по производству бумаги из камня
В Фергане запустили фабрику по производству бумаги из камня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Тошдан олинадиган қоғознинг афзалликлари ҳақида гап борганда, энг аввало бир тонна маҳсулотни ишлаб чиқиш учун 1 та дарахт ёки 1 грамм ҳам сув ишлатилмаслигини айтиш жоиз. Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги вақтларда тошдан (мармар ишлаб чиқаришдан қолган майда тошлардан) олинадиган ноёб қоғоз тобора оммалашмоқда.

"Бир тонна маҳсуллот ишлаб чиқариш учун битта ҳам дарахт кесилмайди, бир грамм ҳам сув ишлатилмайди. Тош (80%) ва полимерлар(20%)дан фойдаланилади. Шу билан бирга, целлюлоза қоғоздан сифат жиҳатдан фарқи жуда катта бўлади. Сабаби, тошдан ишлаб чиқарилган қоғоз сувда ивимайди, йиртилмайди, жуда мустаҳкам ва яроқлилик муддати ҳам анча узоқ", – ноёб қоғознинг афзалликлари ҳақидаги саволга Fergana stone paper Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбари ўринбосари Жасур Ниёзов худди шундай жавоб беради.

Тошдан олинадиган қоғоздаги ёзувлар узоқ вақт давомида сақланади (ўчмайди) ва у аллергик реациялар келтириб чиқармайди. Бундан ташқари, қоғозга сув остида ҳам ёзса бўлади.
Тан нархи ҳам оддий қоғозга нисбатан бир неча баробар арзон.
Бундай қоғоз полиграфия ишларида, экспорт маҳсулотларини қадоқлашда фойдаланишда, гулқоғозлар ишлаб чиқаришда жуда қўл келади. Қолаверса, маҳсулот учун хом-ашё ўзимизда, Ўзбекистонда жуда кўп - 100% маҳаллий маҳсулот, дейди фахр билан суҳбатдош.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНа ферганском предприятии налажено производство каменной бумаги
На ферганском  предприятии налажено производство каменной бумаги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
На ферганском предприятии налажено производство каменной бумаги
Албатта, суҳбатдошнинг фахрланишига сабаб бор. Фарғонадаги тошдан қоғоз ишлаб чиқарадиган ушбу корхона МДҲ майдонида ягона бўлгани учун, бугунги кунда бу заводга Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Канададан катта қизиқиш билдирилмоқда.
Корхонадаги ишлаб-чиқариш Хитойдан олиб келинган ноёб технологиялар асосида йўлга қўйилган. Бу ерда йилига 9 минг тонна қоғоз ишлаб чиқарилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваНа ферганском предприятии Fergana stone paper налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год
На ферганском  предприятии Fergana stone paper налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
На ферганском предприятии Fergana stone paper налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год
Маълумот учун: жаҳон қоғоз саноатининг эҳтиёжлари учун ҳар йили 1 000 000 квадрат км дан ортиқ ўрмон кесилади. Таққослаш учун, Мисрнинг майдони 1010 000 км². Бунга улкан энергия харажатлари ва заҳарли чиқиндиларни қўшинг ва биз улкан углерод изига эга бўламиз. Шу боис, тошдан олинадиган қоғозга келажак учун амалга ошириладиган энг яхши инвестиция сифатида қараш лозим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала