Жамият

Электромобиллар алоҳида рақам олишлари мумкин

© Tesla Motors / Фотобанкка ўтишКомпания Tesla представила новые модели электромобилей
Компания Tesla представила новые модели электромобилей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.
Ҳужжат билан ҳудуднинг коди (01 — Тошкент, 10 — Тошкент вилояти, 20 —Сирдарё вилояти, 70 – Хоразм вилояти ва ҳоказо) қора рангда ва унинг фони яшил рангда бўлиши кўзда тутилмоқда.
Для электромобилей предлагается ввести отличительные номерные знаки.
Для электромобилей предлагается ввести отличительные номерные знаки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Для электромобилей предлагается ввести отличительные номерные знаки.
2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чоралари кўрилади.
2021 йил 1 июнга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга хориждан 85 та электромобиль импорт қилинган. Улар учун 1,5 миллион доллар сарфланган. 2020 йилда эса мамлакатга жами 131 та электромобиль олиб келинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала