Иқтисод

Ўзбекистон ташқи қарзи 34 миллиард долларга яқинлашмоқда

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2021 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 33,8 миллиард долларни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йил якунларига кўра 33,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бундан Марказий банк ҳисоботида келтирилган рақамлар далолат бермоқда.
Мамлакат умумий ташқи қарзининг ҳажми 2020 йил бошига нисбатан 37,4 фоизга ёки 9,2 млрд. долларга ошган.
© Марказий банкЎзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди
Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Ўзбекистон ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошди
Банк ҳисоботида янги қарзларнинг жалб қилиниши коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун сарфлангани айтилган.
Ташқи қарз давлат ва хусусий қарздан иборат. Биринчиси 21,3 миллиард долларни ташкил қилган ва асосан янги ташқи қарз жалб қилиниши ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши ҳисобига 5,4 миллиард долларга ўсган.
Хусусий қарздорлик 3,7 миллиард долларга ошиб, 12,5 миллиард долларни ташкил қилган ва асосан банклар ҳиссасига тўғри келган.
Маълум қилинишича, ҳисобот даври мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 651,3 миллион доллар асосий қарз ва 380,2 миллион доллар фоиз тўланган. Хусусий қарз бўйича эса мос равишда 2 миллиард доллар ва 370,8 миллион доллар қарз қайтарилган.
Янгиликлар лентаси
0