Жамият

Самарқандда шер боласи топиб олинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишЛьвенок, иллюстративное фото
Львенок, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган автомашинада шер боласи олиб кетилаётгани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқанд йўлларида шер боласи топиб олингани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, шер боласи топиб олинганмаган, балки ушлаб қолинган.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва вилоят Ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилаётган рейд давомида Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган автомашина текширилган. Унда шер боласи олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳайдовчи мутасаддиларнинг шер боласининг қаердан, нима учун олиб кетилаётганлиги ҳақидаги саволларига аниқ жавоб бермаган. Кейин “ҳужжатларни олиб келаман” деб шер боласини ташлаб қочиб кетган.
Тез орада ҳайдовчи қўлга олинган ва айни пайтда дастлабки суриштирувлар олиб борилмоқда.
Шер боласи эса Самарқанд вилояти Экология бошқармасида ўрнатилган тартибда вақтинча сақланмоқда.
Бошқара қўшимча маълумотларни тақдим қилишини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала