Жамият

“Uzbekistan Airways” юксиз ва қайтарилмайдиган тарифларни жорий этди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишЧемоданы в аэропорту Шереметьево
Чемоданы в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Компания янги тарифлар ҳамма учун қулай нархда саёҳат қилиш ва оптимал учиш шартларини танлаш имконини беришини қайд этган.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 28 мартдан юксиз ва қайтарилмайдиган тариф турларини жорий этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, янги тарифлар ҳамма учун қулай нархда саёҳат қилиш ва оптимал учиш шартларини танлаш имконини беради.
Юксиз/қайтарилмайдиган тарифлар учун қуйидаги қоидалар амал қилади:
1. Олиб ўтиладиган багаж меъёри – 0 та (0ПС)
2. Қўл юки меъёри – 1 та 8 кг гача (1ПС)
3. Қайтариш ҳолатида:
- рейс учиб кетишидан олдин ташувнинг фойдаланилмаган учаскаларидаги ёқилғи йиғими ва эълон қилинган аэропорт йиғимлари қайтарилиши лозим,
- рейс учиб кетганидан кейин ташувнинг фойдаланилмаган участкаларида фақатгина эълон қилинган аэропорт йиғимлари қайтарилиши лозим;
4. Қайта бронлаш/қайта расмийлаштириш ҳолатида:
- рейс учиб кетишидан олдин қайта бронлаш/ қайта расмийлаштириш учун белгиланган йиғим ундирилади,
- рейс учиб кетганидан кейин қайта бронлаш/қайта расмийлаштириш тақиқланади;
5. Қайтарилмайдиган/ юксиз тарифлар қайтариш ва олиб ўтиладиган бепул юк меъёри шартини кўзда тутган тарифлар билан комбинация қилинмайди;
6. Бронлаш классини қайтарилмайдиган/юксиз классидан қайтариладиган/юклисига кўтариш тақиқланади.
Компания, шунингдек, Ўзбекистондан Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларидан ташқари барча йўналишларда юклар сонига кўра тартиби бўйича олиб ўтиладиган юк меъёрларини киритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала