Жамият

Ўзбекистонда биринчи галда кимлар эмланади

© REUTERS / Martin BureauЖенщина получает вакцину от COVID-19 во время кампании вакцинации медицинских работников в центре вакцинации в Париже
Женщина получает вакцину от COVID-19 во время кампании вакцинации медицинских работников в центре вакцинации в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Ўзбекистонда оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ишлари охирига етказилмоқда.
Шу муносабат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков мазкур жараёнларнинг бориши ҳақида маълумот берди.

“Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланади. Биринчи галда 65 ёшдан юқори ёшда бўлган шахслар ва тиббиёт ходимлари эмланиши режалаштирилмоқда”,

Нурмат Атабеков
Албатта, бунда тиббиёт ходимларининг барчаси эмас, айнан коронавирус касаллигига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиш орқали касалликни юқтириб олиш эҳтимоли юқори бўлган тиббиёт ходимлар, хусусан:
коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар;
тез тиббий ёрдам тизими;
шошилинч тиббий ёрдам тизими;
юқумли касалликлар шифохоналари;
коронавирус ташҳисоти лабораториялари;
бирламчи бўғин, амбулатория ва поликлиника хизмати ходимлари эмланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала