Иқтисод

Фарғона заводи “Eвро-4” дизель ёқилғисининг илк партиясини биржа савдосига қўйди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБиржа
Биржа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғисининг илк партияси Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали савдога қўйилди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 2021 йилнинг 29 март куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғисининг илк партияси Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали савдога қўйилди. Бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълумки, илгари ушбу заводда ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси сифати “Eвро-2” стандартидан ошмасди. Ушбу ёқилғининг сифатини дунё стандартларига мослаштириш мақсадида уни модернизасия қилиш дастурининг биринчи босқичи доирасида дизель ёқилғисини гидротозалаш қурилмаси (ГДС) катализатори Франциянинг “Axens” компаниясининг янги ва анча замонавий катализаторига алмаштирилди.
В НПЗ Фергана начали производство дизтоплива стандарта Евро-5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2020
Иқтисод
Фарғона нефт заводида "Евро-5" дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш бошланди
Таъкидланишича, ФНҚИЗ мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси туфайли янги катализатор ГДС қурилмаси реакторига “Axens” компанияси мутахассислари иштирокисиз мустақил равишда ўрнатилди. Кейинчалик тегишли ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилгач, саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шунингдек, экологик тоза ва сифатли “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғиси учун мувофиқлик сертификати қўлга киритилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала