Миграция

Фуқароларни ишлаш учун Германия ва Нидерландияга юбориш масаласи муҳокама қилинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишЗарубежные страны. Германия. Берлин
Зарубежные страны. Германия. Берлин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Германия ва Нидерландияда жойлашган корхоналарига Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳаси бўйича ишга ёллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Германиянинг “Lumidea Engineering” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг биринчи ўринбосари Х.Умаров, “Lumidea Engineering” компанияси раҳбари Эшреф Озшахин ва мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Курбан Берегин ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Флаг Венгрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Сиёсат
Венгрия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи: музокаралардан кутилаётган натижалар
Учрашувда Германия ва Нидерландия билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш тартиби, “Lumidea Engineering” компаниясида яратилган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Эшреф Озшахин “Lumidea Engineering” компаниясининг Германия ва Нидерландияда жойлашган корхоналарига 100 нафаргача Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳаси бўйича ишга ёллаш кўриб чиқилаётганини таъкидлади.
Қурилиш соҳасида ишга ёлланган Ўзбекистон фуқароларининг ўртача ойлик маоши, ишга кетиш учун авиачипталар, меҳнат шартномаси тузиш, уй-жой ва соғлиқни сақлаш суғуртаси билан таъминланиши ҳақида маълумот берилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала