Жамият

Ҳафта давомида салқин об-ҳаво кузатилади

© SputnikВ Ташкент пришла весна
В Ташкент пришла весна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Март ойининг сўнгги кунларида ва апрель ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 30 мартдан республиканинг чекка шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудидан бироз нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кира бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.
30-31 март ва 1 апрель кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида баъзи жойларда нисбатан беқарор об-ҳаво кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Фақат 31 март куни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
2 апрель куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бутун республика ҳудудини эгаллайди.
Март ойининг сўнгги кунларида ва апрель ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. 30-31 март ва 1 апрель куни кундузи ҳаво ҳарорати бироз салқин бўлиб, 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.
2 апрелда илиқ ҳаво массалари кириб келади ва кундузи ҳарорат 14-17 даража илиқгача кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала