Сиёсат

Камилов Душанбедаги конференцияда иштирок этади

© МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
ТИВ раҳбари “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Камилов у ерда “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этади.
Форумда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш мақсадида хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинади.
Шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала