Мигрантларга сохта COVID-19 маълумотномаларини сотган гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишФСБ России
ФСБ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Мигрантларга сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган гуруҳ қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Новосибирск вилоятида меҳнат мигрантларига Россия ҳудудига кириш учун сохта COVID-19 маълумотномаларини сотаётган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди ФХХ матбуот хизмати.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гуруҳни қўлга олиш давомида мингдан ортиқ ПЦР-маълумотномаси бланклари, тўрт юздан ортиқ тўлдирилган чақирув-маълумотномалари, 3 миллион рублдан ортиқ миқдордаги чет эл валютаси, шунингдек, мигрант-мижозлар базаси далилий ашё сифатида мусодара қилинди.
Айни вақтда Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжондан келган мигрантлар Россияга кириши мумкин, улар коронавирус учун салбий ПЦР-тестини тақдим этишлари керак.
Умуман олганда, пандемия бошланиши билан мигрантлар сони сезиларли даражада камайди. 2020 йил охирида уларнинг сони 6 миллион бўлиб, олдинги даврларда 9-10 миллионгача бўлган.
Янгиликлар лентаси
0