Москвадаги Тожикистон элчихонасига тажовуз уюштирилди

© Sputnik Стас ЭтвешФлаги Таджикистана, архивное фото
Флаги Таджикистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пичоқ билан қуролланган эркак Тожикистон элчихонасига кириб можаро уюштирди. Ҳозир у қўлга олинган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Москвадаги Тожикистон элчихонасида можаро содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
Маълум бўлишича, пичоқ билан қуролланган номаълум эркак элчихона ходимига ҳужум қилган. Уни элчихона хавфсизлик хизмати зарарсизлантирган.
Дастлабки хабарларга кўра, ҳужум қилган киши экстремистик ташкилот вакили бўлиши мумкин, қўлга олиш вақти у радикал шиорларни айтиб бақирган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган. Элчихона воқеадан хабардор, лекин ҳозирча унга ҳеч қандай изоҳ бера олмайди.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0