Иқтисод

Ўзбекистонда қора олхўри плантацияси ташкил этилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПродажа овощей и фруктов в Москве
Продажа овощей и фруктов в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. “Республикада қора олхўри етиштириш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилган.
“Республикада бугунги кунда фермер, деҳқон ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ҳамда аҳоли томорқа майдонларида жами 21,2 минг гектар олхўри боғлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларнинг асосий қисмини анъанавий боғлар ташкил этади ҳамда қора олхўри дарахтининг пакана ва ярим пакана (интенсив) кўчатларини тайёрлаш етарлича йўлга қўйилмаган”, - дейилган ҳужжатда.
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Россия
Ўзбекистон 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди: асосий харидор Россия
Республикадаги барча тоифа хўжаликлари 2020 йилда 241 минг тонна олхўри маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг атига 23,4 минг тоннаси (9%) экспорт қилинган.
Ҳужжатда таъкидланишича, дунёда қора олхўри меваларини етиштириш бўйича илғор саналган АҚШ, Канада ва Чили давлатлари тажрибалари ўрганилиб, республика ҳудудларида қора олхўри етиштиришни кўпайтириш ва экспортга йўналтириш тизими йўлга қўйилади.
Хорижий мамлакатлардан қора олхўрининг экспортбоп навлардан иборат пайвандтаг ва кўчатлари олиб келиниб, “in vitro” лабораторияси шароитида кўпайтирилиб, қора олхўри плантациясини ташкил этилади.
Етиштирилган маҳсулотлар тайёр ва қайта ишланган ҳолда экспортга юборилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала