Ҳодисалар

Самарқандда ис гази тўрт кишининг умрига зомин бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи)дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, ҳодиса 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда рўй берган. Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи)дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.
Рука человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Ҳодисалар
Қорақалпоғистонда беш киши ис газидан заҳарланиб ўлди
Натижада 4 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан шаҳардаги касалхонага ётқизилган.
Самарқанд шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала