Самарқандда ишлаб чиқарилган автобуслар Туркистонда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади

© Пресс-служба СамАвтоSAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана
SAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
SAZ LE60 автобуси 56 йўловчи (25 та ўриндиқ) га мўлжалланган. Туркистонда йўловчиларга хизмат кўрсатишга чиққан автобуслар қатор қулайликларга эга.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Самарқанд автомобиль заводи Қозоғистонга модификацияси янгиланган SAZ LE60 автобусларининг 30 тасини жўнатди.
Буюртма бўйича ишлаб чиқарилган дастлабки 20та автобус 20 мартда Туркистон шаҳрида йўналишларга чиқарилди.
Йил бошида бу модификация ЕОИИ Божхона иттифоқининг сертификатини олганди.
СамАвто МЧЖ ҚКнинг маркетинг ва сотувлар бўйича бош директор ўринбосари Илҳом Ярашевнинг сўзларига кўра, бу Қозоғистонга етказиб берилган биринчи партия эмас. SamAuto маҳсулотларидан Олмаота, Туркистон ва Атирауда йўловчиларни шаҳар бўйлаб ташишда фойдаланиб келинмоқда.
“Халқаро ҳамкорлик йилларида жами турли моделлардаги автобусларнинг Қозоғистонга қилинган экспорти сони 900тани ташкил этди, улардан 300 таси SAZ LE60 автобусларига тўғри келади”, — дейди у.
© Пресс-служба СамАвтоSAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана
SAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
SAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана
SAZ LE60 автобуси 56 йўловчи (25 та ўриндиқ) га мўлжалланган. Туркистонда йўловчиларга хизмат кўрсатишга чиққан автобуслар пандуслар, йўл ҳақи тўлашнинг электрон тизимлари, кондиционерлар, видеокузатув камералари ва йўловчиларга аудиоахборот етказиш тизимлари билан жиҳозланган.
Янгиликлар лентаси
0