Маданият

Шерали Жўраевнинг қўшиғини рухсатсиз куйлаган Санжай жаримага тортилди

© InstagramРэпер San Jay посвятил песню Алишеру Усманову - видео
Рэпер San Jay посвятил песню Алишеру Усманову - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган хонанда Санжар Жавбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари матнини ҳуқуқ эгаларининг рухсатисиз ўзгартирган ҳолда ижро этган Санжай тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Санжар Жавбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.
Мурожаат асосида Санжар Жавбердиев томонидан шеър муаллифи Усмон Азимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги “Карвон” номли қўшиғини ва шеърини асар яхлитлигини бузган ҳолда муаллифларнинг розилигисиз ижро этилган ҳолатларни аниқлаган.
Шу сабабли Санжайга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун тегишли судга киритилган.
Певец Насафий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2021
Маданият
Насафий жаримага тортилди
9 март куни суд хонанда Санжар Жавбердиев (Санжай)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-(1)-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (735 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон қонунчилигида cover ижро тушунчаси киритилмаган. Хорижий давлатларда cover ижро мавжуд. Бу бўйича тарафлар шартнома асосида фаолият юритишади. Яъни ўзганинг асарини cover сифатида ижро қилмоқчи бўлган ижрочи муаллифдан рухсат сўраган ҳолда шартнома тузиши ҳамда шартнома бўйича ҳуқуқ эгасига муаллифлик ҳақини тўлаши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерали Жўраевнинг “Қора кўзли санамжон” қўшиғини муаллиф розилигисиз куйлаган Насафий тахаллуси остида ижод қилаётган ҳаваскор хонанда Акмалов Азизиддин ҳам жаримага тортилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала