Тошкентда ижарада яшаган беш талабанинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланди

© Sputnik / Табылды КадырбековРука человека
Рука человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Тошкентда ижарада яшаган беш талабанинг ўлимига ис гази сабаб бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйда ижарада яшаган беш нафар талабанинг ўлимига ис гази сабаб бўлган.
“Дарё” нашрининг Бош прокуратура матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга таяниб ёзишича, воқеа жойидан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик хизмати томонидан текширишдан ўтказилган. Хонадон эгаси Г.М. вафот этганлар билан бирга ижарада яшаган Н.А. “Бунёдкор-дудбўрон хавфсизлиги” компаниясининг дудбўронлар печка устаси З.Х. батафсил сўроқ қилинган.
“Шунингдек, 26 февраль куни соат 22:00 дан 27 февраль куни соат 09:00 оралиғида Инжобод кўчасидаги уйга қандай кучланишда табиий газ юборилгани ва одатий кунда табиий газ кучланишининг миқдори ҳақида “Ҳудудгазпойтахт”дан ҳамда Гидрометеорологик хизматидан шу вақт оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотлари олинди”, — дейилган хабарда.
Бешала йигитнинг ҳаммаси ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон-томирлари етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Бу Республика суд тиббиёт экпертиза илмий-амалий марказининг 15 мартдаги якуний хулосалари билан тасдиқланган.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Самарқандда ис гази тўрт кишининг умрига зомин бўлди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилгани хабар қилинган эди. Улар Тошкент Ахборот технологиялари, Сингапур ва “Инҳа” университети талабалари бўлишган. Илк расмий маълумотларда талабалар номаълум моддадан ўткир заҳарланиш оқибатида вафот этгани айтилган эди.
Янгиликлар лентаси
0