Жамият

Тошкентда коронавирусга чалинганлар кўпаймоқда - кеча яна 164 кишида аниқланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишКарантинный центр в Коммунарке
Карантинный центр в Коммунарке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Тошкент шаҳрида беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида коронаваирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар - Sputnik. Ўтган кун давомида Ўзбекистонда 196 нафар коронавирус инфекцияси қайд этилган янги беморлар аниқларди. Зарарланганлар сони 82536 кишини ташкил этмоқда.
Янги касалларнинг аксарияти - 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, - дейилган хабарда.
Шунингдек 14 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда - 3 кишидар бемор аниқланган.
Ундан ташқари Наманган ва Сирдарё вилоятларида 2 кишидан, Андижон, Жиззах ва Самарқандда - 1 кишиданянги бемор аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1243 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунга қадар Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиб кетган беморалари сони 80667 кишини ва соғайиш кўрсаткичи 98 %ни ташкил қилмоқда, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала