Венгрия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи: музокаралардан кутилаётган натижалар

© Unsplash / Szabolcs TothФлаг Венгрии
Флаг Венгрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Oбуна бўлиш
Бугун Венгрия бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Миллий матбуот марказида ўтган ҳафта Президент Админстрацияси раҳбарининг ўринбосари- президент матбуот котиби этиб тайинланган Шерзод Асадов илк брифингни ўтказмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.
Маълум қилинишича, президентнинг ҳафта давомидаги кун тартиби ҳақида доимий брифинг ўтказиб борилади.
Шерзод Асадовнинг хабар беришича, бугун Венгрия бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Эртага олий даражадаги музокалар бўлиб ўтади.
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Венгрия бош вазири Ўзбекистонга келади
Музокараларда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
"Музокаралардан кутилаётган асосий натижалардан бири - Ўзбекистоннинг Венгрия билан муносабатлари сифат даражасидан янги поғонага, яъни стратегик ҳамкорлик даражасига чиқишидир. Венгрия Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги энг яқин ҳамкорлардан бири бўлиб, мамлакатларимиз кўп қиррали амалий шерикчилигини йўлга қўйган ва турли даражаларда фаол мулоқот олиб бормоқдалар. Хусусан, савдо-иқтисодий алоқалар ҳақида гапирганда, сўнгги 4 йилда икки давлат ўртасида савдо айланмаси деярли 3 бараварга ошган”, - деди Асадов.
Унинг сўзларига кўра, ташрифдан асосий мақсад товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, турли соҳаларда, жумладан қайта ишлаш саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, фармацевтика, туризм йўналишларида ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд. Шу боис, бугун Тошкентда икки мамлакат ишбилармонлари Кенгаши биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Венгриянинг 40 тан зиёд йирик компания ва молиявий тузилмаларнинг раҳбарлари қатнашиб, ўз лойиҳаларни Ўзбекистон ҳамкорлари билан ишлаб чиқишади.
Ташриф доирасида иқтисодиёт, энергетика, таълим, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик ва бандлик масалалари бўйича 10га яқин ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташриф 31 март куни якунига етади.
Янгиликлар лентаси
0