Аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАэропорт в городе Бухара, Узбекистан
Аэропорт в городе Бухара, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
Уларга тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қатор имтиёзлар берилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, республика аэропортлари давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилинади.
Бунда тегишли ишларни бажариш учун уч йилга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- хусусий шериклар олиб кириладиган транспортлар, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар божхона божидан;
- транспортлар ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади;
-хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди;
- аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Как будет выглядеть новый терминал аэропорта Самарканда - фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2019
Ўзбекистон “Новапорт”га аэропортларни 30 йилга топширишга қарши
Янгиликлар лентаси
0