Эмлаш биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланади

© REUTERS / GLEB GARANICHВакцина CoviShield
Вакцина CoviShield - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш “AstraZeneca” ва ZF-UZ-VAC2001 вакциналари билан бир пайтнинг ўзида бошланади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлаш ишлари биринчи бўлиб қайси ҳудудларда бошланишига аниқлик киритди.
Мамлакатга CОVAХ дастури орқали 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинган. Бундан ташқари, 27 март куни 1 миллион дозада ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси келтирилди. Аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш иккала турдаги вакцина билан бир пайтнинг ўзида бошланади.
Отабековнинг сўзларига қараганда, апрель ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда оммавий эмлаш ўтказилади. Май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Июнь ойида эса бошқа ҳудудлар оммавий эмлаш билан қамраб олинади.
Женщина получает вакцину от COVID-19 во время кампании вакцинации медицинских работников в центре вакцинации в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Ўзбекистонда биринчи галда кимлар эмланади
“Мабодо май-июнь ойларида эмланиши режалаштирилган хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламида коронавирусга қарши эртароқ эмланишга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда жойлашган эмлаш пунктларига мурожаат қилишлари ва белгиланган кунда келиб эмланишлари мумкин бўлади”, - дея хулоса қилди Отабеков.
Янгиликлар лентаси
0