Мигрантларга доир янги қонун лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Нина ЗотинаНачальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Oбуна бўлиш
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларга доир янги қонун лойиҳаси тайёрлади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Мигрантларга доир янги федерал қонун лойиҳаси тайёрланди ва 2021 йил охирида ҳукуматга тақдим этилади, деди Россия Ички ишлар вазирлиги миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова.

"Биз 2018 йилда тасдиқланган давлат миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш доирасида манфаатдор ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда янги федерал қонун лойиҳасини тайёрладик. Лойиҳада чет эл фуқаролари учун турли режимларни ислоҳ қилишдан ташқари, мигрантлар фарзандлари мамлакатда бўлиш муддатини узайтириш имконияти кўзда тутилган. Бу федерал қонун лойиҳасини шу йилнинг охирида тақдим этамиз",

Валентина Казакова
ИИВ миграция бош бошқармаси бошлиғи
Компьютер в зоне доступа к единому порталу государственных услуг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Россияда мигрантлар учун “Госуслуги” муқобили яратилади
2020 йил сентябр ойида у ИИВ Россия фуқаролигини олиш ва чет элликларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштиришни назарда тутган янги федерал қонун концепциясини тайёрлагани, муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берганди.
Янги қонун миграция режимларини тақсимлаш, чет элликларни ишга қабул қилиш тартибларининг аксариятини соддалаштириши керак эди, чунки ҳозирда чет эл фуқароларини ишлашга жалб қилишнинг 30 дан ортиқ вариантлари мавжуд. Бундан ташқари, вазирлик вақтинчалик яшаш учун рухсатнома институтидан воз кечишни таклиф қилишни режалаштирган.
Шунингдек, ИИВ Россияда чет эллик фуқароларнинг қайд этишнинг ягона ахборот платформасини яратиш режалаштирилмоқда. Янги тизим меҳнат мигрантларига давлат хизматларини электрон тарзда олиш имконини беради.
Ягона платформа чет эллик фуқаронинг ҳуқуқий мақоми, унинг биометрик маълумотлари, яшаш ва иш жойи тўғрисидаги ахборотларни маълумотларни ўз ичига олиши кўзда тутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0